Ўзбекистонда «Ёшлар дафтари»га киритилганларга кўрсатиладиган ёрдам турлари маълум қилинди

    Ўзбекистонда «Ёшлар дафтари»га киритилганларга кўрсатиладиган ёрдам турлари маълум қилинди.

    Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» порталида хабар берилди.

    Шунингдек, ёшларга қуйидаги ёрдам турлари кўрсатилади:

    - моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам (базавий ҳисоблаши миқдорининг 4 бараваригача – 1,2 миллион сўмгача) берилади;

    - ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисми (бир ойгача базавий ҳисоблаши миқдорининг 4, бир ойдан икки ойгача базавий ҳисоблаши миқдорининг 8, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун БҲМнинг 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми) қоплаб берилади;

    - тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёшларга фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаши миқдорининг 25 бараваригача (7,5 миллион сўмгача) бўлган қисми қоплаб берилади;

    - Республикадаги профессионал таълим ташкилотларида ўқиётган, шунингдек, Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларинниг бир қисми қоплаб берилади;

    - ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг 3 ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун базавий ҳисоблаши миқдорининг 50 бараваригача (15 миллион сўмгача) миқдорда қоплаб берилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates