Тошкент тиббиёт академияси делегацияси Ҳиндистонда

    Ташрифнинг дастлабки ҳафтасида улар Ражамундрай шаҳридаги GSL Тиббиёт университети асосчиси Доктор Ганни Бҳаскар ва кафедра мудирлари билан учрашди.

    Шу йилнинг 14 декабрь куни Тошкент тиббиёт академияси делегацияси Ҳиндистондаги таълим жараёнини ўрганиш мақсадида Ражамундрайга жўнаб кетганди.

    Ташрифнинг дастлабки ҳафтасида улар Ражамундрай шаҳридаги GSL Тиббиёт университети асосчиси Доктор Ганни Бҳаскар ва кафедра мудирлари билан учрашди.

    Делегация аъзолари учун университет кампуси бўйлаб саёҳат уйиштирилди. 24/7 режимида фаолият олиб борадиган «Green Library»нинг «Simulation center»и билан яқиндан танишди.

    Шунингдек, университетнинг Анатомия, Микробиология, Патологик Анатомия, Биофизика, Биологик кимё кафедралари ўқитиш тизими ўрганилди.

    «Competency Based Medical education», «Soft skills» мавзусида интерактив дарсларда қатнашди. Шифокор ва бемор ўртасидаги муносабатларни талабаларга ўргатишнинг замонавий усуллари билан танишди.

    Бундан ташқари, университет қошидаги GSL касалхонаси маъмурияти, Ички касалликлар, Реанимация, Кардиология, Нефрология, Хирургия бўлимларида бўлиб даволаш жараёни, бемор хавфсизлиги бўйича ташкилий жараёнларни ўрганди.

    23 декабрда ГСЛ Дентал университети битирувчилари шарафига ташкил қилинган маросим Тошкент тиббиёт академияси делегациясида катта таассурот қолдирди.

    Парламент аъзоси, Ражамундрай ҳокими, Университет профессор-ўқитувчилари иштирок этган маросимда Ўзбекистонлик меҳмонларга махсус сертификатлар топширилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates