Рақамли технологиялар вазирига IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишдаги муаммолар юзасидан сенатор сўрови юборилди

    Рақамлаштириш 8 июл 2025 1194

    Сенат сўнгги пайтларда uzimei.uz, my.gov.uz сайтлари ва “Бирда“ иловаси орқали рўйхатдан ўтказиш имконияти чеклангани туфайли айрим ҳолларда хизмат ҳақи сунъий оширилаётганини маълум қилди.

    Унда қайд этилишича, 2019 йилдан буён мобил қурилмаларни ИМEИ-коди орқали рўйхатдан ўтказиш амалиёти жорий этилган, 2024 йилдан эса уларни Ўзбекистонга олиб киришда мажбурий декларация тўлдириш талаб этилади. Агар декларация тўлдирилмаса, қурилмани УЗИМEИ тизимида рўйхатдан ўтказиш учун божхона қийматининг 30 фоизи миқдорида тўлов белгиланган.

    Сўнгги пайтларда мазкур жараёндаги муаммолар ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, uzimei.uz, my.gov.uz сайтлари ва «БИРДА» иловаси орқали рўйхатдан ўтказиш имконияти чеклангани туфайли айрим ҳолларда хизмат ҳақи сунъий оширилмоқда.

    Шунингдек, иккинчи SIM-карта учун IMEI2-кодни алоҳида рўйхатдан ўтказиш ва буни фақат қурилмани аввал рўйхатдан ўтказган жойда амалга ошириш талаби фуқаролар учун қўшимча мураккаблик ва харажатларни юзага келтирмоқда.

    Юқорида келтирилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига асосан вазирдан uzimei.uz va my.gov.uz платформалари ҳамда “BIRDA” мобил иловасидаги техник муаммоларни бартараф этиш, IMEI2-кодни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, UZIMEI тизимида мавжуд бюрократик талабларни юмшатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида 10 кун ичида маълумот тақдим этиши сўралмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates