Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳити қандай баҳоланди?

    Аксарият корхоналар вакиллари ўз бизнесини янада қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. Тадбиркорларни ташвишга солаётган муаммолар қаторига кредит маблағлари билан таъминлаш, ер участкалари ажратиш, солиқ ставкаларини пасайтириш ва кредитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтириш киради.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шу йилнинг март ойида келгуси уч ой ичида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболларини қандай баҳолашини билиш учун республика бўйлаб мингга яқин корхоналар вакиллари билан суҳбат ўтказди.

    Корхоналарни ўрганиш икки йўналишда олиб борилди: бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш ва тадбиркорларнинг кейинги уч ой ичида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболига бўлган ишончи.

    Ишбилармонлик муҳитининг жамланган кўрсаткичи жорий йилнинг февраль ойига нисбатан беш поғона ўсди ва 65 баллни ташкил этди. Бу мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити ижобий эканидан далолат. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг апрелидаги инқироз даврига нисбатан икки баравар юқори.

    Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи 13 пунктга ошиб, 81 пунктни; хизматлар ўтган ойга нисбатан 1 пункт пасайиб, март ойида 58 пунктни; қурилиш ва саноат 2 пунктга ўсиб, 67 ва 54 пунктни ташкил этди.

    Март ойида бизнеснинг ҳозирги кўрсаткичи 3 пунктга ўсиб, 47 пунктни ташкил этди. Бу эса, ўз навбатида, тадбиркорларнинг бизнеснинг ҳозирги ҳолатига нисбатан фикри ижобий эканини тавсифлайди.

    Ўз бизнесининг айни ҳолатини яхши деб қайд этган респондентларнинг улуши ўзгаришсиз (41 фоиз) қолди. Корхоналарда товар/хизматларга бўлган талаб 40 фоиз ошган (февраль ойида 37 фоиз). Ходимлар сони эса 28 фоизга (февраль ойида 20 фоиз) етган.

    Тадбиркорларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатига нисбатан фикри февраль ойидаги 50 пунктдан март ойида 70 пунктгача яхшиланди.

    Ўтган ойда саноатда бироз пасайиш қайд этилди — 38 пункт (февралда 39 пункт), қурилиш — 42 пункт (февралда 45 пункт) ва хизмат кўрсатиш соҳасида — 36 пункт (февралда 43 пункт).

    Хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари бизнеснинг тушиш ҳолатини товар ва хизматларга бўлган талабнинг камайиши (21 фоиз) ва кредитларни тўлашдаги қийинчиликлар (21 фоиз) билан боғлашган.

    Шу йилнинг март ойида бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш кўрсаткичи 6 пунктга ўсиб, 83 пунктни ташкил этди. Бу тадбиркорларнинг кейинги уч ой давомида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболлари ва тахминлари ҳақидаги ишончи юқори эканини акс эттиради.

    Респондентларнинг 83 фоизи ўз бизнеси истиқболли эканини тахмин қилган (февраль ойида 79 фоиз). Товар ва хизматларга талаб ошишини кутаётган тадбиркорлар сони ўтган ойдаги каби 73 фоизни ташкил этди.

    Аксарият корхоналар вакиллари ўз бизнесини янада қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. Тадбиркорларни ташвишга солаётган муаммолар қаторига кредит маблағлари билан таъминлаш, ер участкалари ажратиш, солиқ ставкаларини пасайтириш ва кредитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтириш киради.

    Тадқиқот натижалари коронавирус пандемияси ва табиий ҳодисалар билан боғлиқ оқибатлардан зарар кўрган иқтисодиётни изчил тиклаш зарурлигини кўрсатмоқда. Бу эса корхоналарни ўз вақтида қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ва сўнгги йилларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш соҳасидаги ўзгаришлар билан боғлиқ.

    Ферузбек ДАВЛЕТОВ,

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ходими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates