Брюссел прокуратураси телекоммуникация шартномалари бўйича яширин воситачилик тўловлари аниқлангач, Ўзбекистон адлия органларидан халқаро ёрдам сўровини олди, дея хабар қилади The Brussels Times нашри.
"Ушбу халқаро тергов доирасида Ўзбекистон ҳокимияти органларининг илтимосига кўра Белгияда 200 миллион доллар мусодара қилинди," - дея маълум қилди Брюссел прокуратураси.
Брюссел суди мусодара қилинган маблағлар ва унга ҳисобланган фоизларни Белгия ва Ўзбекистон ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор чиқарди. Бунда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида мусодара қилинган активларни тақсимлаш бўйича қонуний қоидалар асос қилиб олинди.
Суд 108 миллион евро Ўзбекистонга юборилиши ҳақида қарор қабул қилди.