баннер
10 апр 2025
18:02

    Саида Мирзиёева: "Биз жамоатчиликни, айниқса, ёш авлодни тараққиёт жараёнига жалб этамиз!"

    Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ бўйича минтақавий бюроси директори Ивана Живкович билан учрашди.

    Мулоқот давомида Ўзбекистон ва БМТ ТД ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилинди, хусусан, Қорақалпоғистон ва Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

    "Ёшлар, соғлиқни сақлаш, маданият ва барқарор туризмни тараққий эттириш билан боғлиқ масалалар — ижобий ва узоқ муддатли ўзгаришлар учун асос яратиши мумкин бўлган муҳим йўналишлар юзасидан батафсил фикр алмашдик. Биз жамоатчиликни, айниқса, ёш авлодни уларнинг ғайрати, ижодкорлиги ва янгиликларга интилишидан келиб чиқиб, тараққиёт жараёнига жалб этишга интиламиз.
    Қарашларимиз БМТ ТД мақсадларига тўғри келишидан, ҳамоҳанг эканидан хурсандман, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали ғояларни жойларда одамларга сезиларли фойда келтирадиган реал лойиҳаларга айлантиришимиз мумкинлигига ишонаман", — деди Саида Мирзиёева.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech