баннер
26 апр 2025
06:36

    Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш тикланади – Энергетика вазирлиги

    Энергетика 23 январ 2023 2032

    Жорий йил 25 январь санасидан бошлаб Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш қайта тикланиши режалаштирилмоқда.

    Жорий йилнинг 14 январь санасидан республикамиз ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида иссиқлик электр станцияларида ёқилғи таъминотида вужудга келган муаммолар, яъни ёғилғи танқислиги ва турли носозликлар пайдо бўлгани, шунингдек, республика истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилган эди. Ушбу форс-мажор ҳолати ҳақида Афғонистон энергетика ташкилоти огоҳлантирилган.

    Вазирликнинг эслатиб ўтишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва ички истеъмолга мўлжалланган электр энергияси экспортга йўналтирмайди.

    Ҳукуматлараро келишувга мувофиқ, амалга ошириладиган электр энергияси импорт амалиётининг бир қисми Афғонистонга (имзоланган шартномаларга мувофиқ) экспорт қилинади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech