Ўзбекистондан Венгрияга маҳсулотлар экспортини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

    Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов «Ўзбекистон-Венгрия иқтисодий тараққиёт» масъулияти чекланган жамияти бош директори Питер Нюманн билан учрашди.

    Унда иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва диверсификация қилиш масалалари, шунингдек, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

    2022 йилда ташкил этилган «Ўзбекистон-Венгрия иқтисодий тараққиёт» масъулияти чекланган жамияти хорижий корхона бўлиб, унинг асосий мақсади Ўзбекистон ва Европада венгер ва ўзбек компаниялари манфаатларини илгари суришда кўмаклашади. Компания Венгриядаги энг йирик савдо тармоқлари билан шартномаларга эга.

    Питер Нюманн Ўзбекистон Венгрия бизнеси учун Марказий Осиёдаги энг жозибадор давлатлардан бири эканлигини ва катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистондан экспорт товарлари турларини кенгайтиришга тайёр эканлигини билдирилди.

    Учрашув якунида томонлар талаб юқори бўлган экспортбоп маҳсулотлар рўйхатини биргаликда шакллантириш ва маҳсулот экспорт қилиш учун ишончли Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates