Ўзбекистонга энергетика соҳаси бўйича Япониянинг сўнгги ишланмалари таклиф этилди

    Энергетика 19 июл 2022 1408

    Ўзбекистон элчихонаси ходимлари «Nippon Steel» компанияси бош менежери Такаюки Муракава, «Sumimoto Electric» компанияси бош директори ёрдамчиси Томохиро Кагами ва менежер ёрдамчиси Хидеаки Китамура билан музокаралар ўтказди.

    Учрашув давомида «Nippon Steel» ва «Sumimoto Electric» компаниялари вакиллари электр энергиясини узатиш давомида энергия исрофини камайтирадиган кабелларни тақдим этди. «Nippon Steel» томонидан махсус яратилган ядро ёрдамида ишлаб чиқарилган кабель мавжуд муқобилларига нисбатан электр энергиясини узатиш пайтидаги қувват йўқотишларини 15-25 фоизга камайтириб, кучланишни оширади. Шу билан бирга кабель диаметрини қисқартиради ва у 40 йилгача хизмат қилиши мумкин.

    Учрашувда Япония компаниялари вакиллари мамлакатимиз Энергетика вазирлиги, «Миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Энергосетпроект» лойиҳа институти ва республика қурилиш ташкилотлари билан электр тармоқларини лойиҳалаш ва қуришда ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates