Ўзбекистонлик етакчи санъатшунос ва ижодкорнинг шахсий кўргазмаси Лондонда ташкил этилади

    Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов таниқли ижодкор, етакчи санъатшунос, ватандошимиз Азиза Қодирий билан учрашди.

    Азиза Қодирий санъатнинг рассомчилик, ҳунармандчилик, соҳаларида, шунингдек экспериментал костюмлар, тўқимачилик маҳсулотлари, спектакллар, инсталляциялар яратиш йўналишларида самарали ижод қилиб келади.

    Ижодкор 2017 йилда Пекиндаги Цингҳуа университетининг дизайн ва мода йўналишини, 2020 йилда эса Лондондаги Марказий Сент-Мартинс университетининг магистратура босқичини тамомлаган.

    Ўзининг профессионал фаолияти давомида у бутун Евроосиё қитъасида халқаро миқёсда театр, жонли ижролар, фильмлар ва HR лойиҳалари учун махсус дизайнларни яратган. Шунингдек, у бир қатор ижтимоий йўналтирилган лойиҳалар бўйича маҳорат дарсларини ўтказиб келяпти.

    Эътиборли томони Азиза Қодирий жорий йилги Венеция биенналесида Ўзбекистон Миллий павильонининг бош рассоми этиб тайинланган.

    Суҳбат давомида мазкур йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон санъати ҳамда маданиятини кенг тарғиб этиш мақсадида келгусида биргаликда Лондонда кўргазмалар ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates