Дунёдаги энг катта айсберг яна ҳаракатлана бошлади

    А23а деб номланган дунёдаги энг катта ва энг қадимий айсберг Антарктиданинг Жанубий океани орқали илиқроқ сув томон ҳаракатлана бошлади.

    Бу ҳақда Британия Антарктика хизмати хабар берди. Келажакда у кўплаб кичикроқ муз блокларига бўлиниши кутилмоқда.

    “А23ани тўхтаб қолганидан сўнг яна ҳаракатланаётганини кўриш жуда ҳаяжонли. Биз у Антарктидадан ажралиб чиққан бошқа йирик айсберглар каби йўлдан борадими ёки йўқми, деган масала биз учун қизиқ. Ва энг муҳими, бу маҳаллий экотизимга қандай таъсир қилади”, деди Британия Антарктика хизмати океанографи Эндрю Мейерс. Унинг сўзларидан Iflscience илмий портали иқтибос келтирди.

    Айсберг оқим билан қутб атрофида ҳаракатланади ва бир мунча вақт ўтгач, Жанубий Жоржия ороли яқинида келиб қолади. Бу ердаги сув Антарктидага қараганда илиқроқ, шунинг учун муз мегатоғи аста-секин қулашни бошлайди. Бундай муз массасининг нисбатан тез эриши билан бу жараён ўнлаб йиллар давом этиши мумкин.

    А23а айсбергининг оғирлиги деярли бир триллион тонна ва ўлчами 3900 квадрат километрметрни ташкил қилади. (Камида иккита Лондон ҳудудига тенг). Қалинлиги 400 метрни ташкил қиладиган мегатоғ 1986 йилда Антарктидадаги Фильхнер – Ронне муз шельфидан ажралиб чиққан. Кейинчалик айсберг 2020 йилгача Уэдделл денгизи тубида ҳаракатсиз турди, шундан сўнг у секин ҳаракатлана бошлади. 2024 йил бошида олимлар унинг фаол айланишини аниқлашди: айсберг ҳар куни 15° га айланган, яъни 24 кун ичида тўлиқ айланган, деб хабар беради dzen.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates