Бу Хитойнинг “ядровий бешлик” форматига йиллик раислиги доирасидаги биринчи тўлақонли маслаҳатлашувлар эди. Тадбир давомида “экспертлар даражасидаги” амалдорлар тушунмовчилик ва нотўғри ҳисоб-китобларга йўл қўймаслик учун ядровий доктриналарни муҳокама қилишди, деди Хитой ташқи ишлар вазирлиги.
Учрашув 4 декабрь куни бўлиб ўтди, бироқ бу ҳақда фақат 10 декабрда маълум бўлди, чунки маслаҳатлашувлардан сўнг иштирокчи давлатларнинг умумий коммюнике бўйича келишиб олиш учун узоқ вақт талаб қилинади
12 октябрь куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Россия Федерацияси, Хитой, Буюк Британия, Франция ва АҚШнинг “ядро бешлиги” форматидаги ҳамкорликдаги фаолияти ҳеч қачон тўхтамаганини айтди. Дипломатнинг таъкидлашича, “ядро бешлиги”нинг давом этаётган ўзаро ҳамкорлигида сенсация билан боғлиқ жиҳатлар йўқ.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ядровий доктринага киритилган ўзгартиришлар тафсилотларини ошкор қилган эди, деб хабар беради gazeta.ru.