Йилнинг сўнгги йирик мусобақаси якунида энг яхшилар ҳам эътироф этилди.
Қувонарлиси, пара таэквондо бўйича терма жамоамиз мураббийи Бобур Қўзиев Бутунжаҳон таэквондо федерацияси томонидан 102 та давлат орасида “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинациясида ғолиб деб топилди ва махсус кубок билан тақдирланди.
Таъкидлаш керакки, якуний 3 номзод орасида ҳамюртимиздан ташқари Бразилия ва Мексика терма жамоалари мураббийлари ҳам жой олган эди.
Маълумот учун: Ўзбекистон пара таэквондо терма жамоаси аъзолари жорий 2022 йилда 10 га яқин нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этди ва уларда 12 та олтин, 11 та кумуш ва 15 та бронза, жами 38 та медалга сазовар бўлди.