Ёш тадбиркорлар Америка Қўшма Штатларида амалиёт ўтади

    Таълим 13 октябр 2022 2563

    Вашингтонда 7 сентябрдан 4 октябрга қадар маҳаллий тадбиркорлардан ташкил этилган ўн кишилик гуруҳ «Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари» («American Councils») томонидан АҚШда амалга оширилаётган «Uzbekistan Business Leaders» (UBL) дастури доирасидаги ўқувда иштирок этди.

    Дастур доирасида иштирокчилар АҚШ компаниялари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат идораларида, Вашингтон, Остин, Техас ва Калифорниянинг Сан-Диего шаҳарларида меҳмонхона бизнеси, IT ва инновациялар, инклюзив таълим, кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш, мебель ишлаб чиқариш каби соҳаларда индивидуал амалиётни ўтади.

    Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ ҳудудларига ташрифлари ва юртдошларимиз учун тренинглар якунлари бўйича дастур иштирокчилари билан учрашув ўтказди, унинг доирасида «UBL» курсини тамомлаганлик сертификатлари топширилди.

    Тадбирда мамлакатимиз тадбиркорлари тўпланган тажриба ва икки мамлакат ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини янада кенгайтириш бўйича келгуси режалари ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

    Уларнинг айтишича, ушбу ўқувлар унумли ва жуда фойдали бўлди. Амалиёт АҚШда тадбиркорлик фаолиятининг замонавий методологияларини ўрганиш, билим ва кўникмаларни ошириш, бизнеснинг айрим йўналишлари бўйича амалий тажриба орттириш, ҳамкорликдан манфаатдор америкалик ҳамкорлар билан бевосита алоқаларни ўрнатиш имконини берди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Эслатиб ўтамиз: «UBL» дастури АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан молиялаштирилади ва Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари томонидан бошқарилади. Унга бизнес, тадбиркорлик, ижтимоий тадбиркорлик ва инновациялар билан шуғулланувчи 22 ёшдан 40 ёшгача бўлган мутахассислар жалб этилади. Дастур доирасида иштирокчилар турли тижорат ва нотижорат ташкилотларида, университет бизнес бўлимларида ва тегишли давлат идораларида ихтисослаштирилган профессионал амалиёт ўташ учун АҚШга таклиф этилади. 2018 йили Ўзбекистонда Америка кенгашлари фаолияти тикланганидан сўнг «UBL» иштирокчиларининг ушбу гуруҳи учинчиси бўлди. Биринчи гуруҳ 2021 йил сентябрда, иккинчиси 2022 йил май ойида бўлиб ўтган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates