Фестивалнинг ҳакамлар ҳайъати таркибига дунёнинг Мишлен юлдузли ресторанларининг таниқли ошпазлари: Алан Жошуа Паен (Маврикий) Чезаре Чиуи (Италия), ошпазлик уюшмалари раҳбарлари: Николай Баратов, Алла Мишина, Анна Жукова, Махач Вагабов, Кумсият Мирзаева, Акбар Умаров ва бошқа таниқли мутахассислар киритилди.
Иштирокчилар грилда пазандачилик бўйича беллашдилар ҳамда итальян, ўзбек, мавритания ва турк таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказдилар.
Ўзбекистонлик ошпазлар ажойиб натижа кўрсатдилар ва турли номинациялар бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта совринларни қўлга киритди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.