Ўзбекистонлик разведкачилар Буюк Британияда 103 жамоа ўртасида ўтказилган мусобақада 2-ўринни эгаллади

    Жамоаларга 8 та кутилмаган “тест сюрприз” шартлари ҳам берилган.

    29 сентябрдан 17 октябрга қадар Буюк Британиянинг Брекон шаҳрида ўтказилган разведка ва махсус бўлинмаларнинг “Кембрия патрули” халқаро мусобақасида дунёнинг жами 18 та давлатидан 103 та жамоа иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Мусобақада мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Косово, Греция, Ирландия, Германия, Латвия, Франция, Гана, Италия, Ҳиндистон, Польша, АҚШ, Дания, Индонезия, Швейцария, Литва, Нидерландия Қуролли Кучлари разведка ва махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоалар ўзаро баҳс олиб борди.

    Баҳслардаги 90 километлик масофа турли даражадаги мураккаб шартлардан иборат бўлиб, унинг ҳар 8−10 километрида қатор жанговар топшириқлар бажарилган.

    Шунингдек, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш воситаларидан фойдаланилган 3 километрида зарарланган ҳудуддан ўтиш, жойни разведка қилиш ва тоғ дарёсини кесиб ўтиш, ярадорларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, жароҳатланганларни турли йўллар билан эвакуация қилиш, мина тўсиғидан якка ва гуруҳ таркибида ўтиш, душман объектига босқин уюштириш, гаровга олинганларни озод қилиш ва ҳарбий асирларни сўроқ қилиш каби шартлар ҳам бажарилган.

    Бундан ташқари жамоаларга 8 та кутилмаган “тест сюрприз” (хорижий давлатлар қуроллари ва ҳарбий техникаси турларини аниқлаш, симуляция ва алоқа ускуналари ёрдамида артиллерия оловини йўналтириш, ҳарбий топография меъёрларни бажариш, Женева конвенцияси бўйича тест топшириш, разведка бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва тузиш, алоқа тайёргарлиги бўйича меъёрларни бажариш, бажарилган тадбирлар бўйича ва кейинги топшириқларни бажаришга шайлиги бўйича билдирув бериш) шартлари ҳам берилган.

    Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси мусобақада бу кавби мураккаб шартлардан иборат 90 километрлик масофани 37 соатда босиб ўтди.

    Халқаро мусобақа натижаларига кўра, 1-ўрин ва олтин медалларни мезбон давлат — Буюк Британия жамоаси, 2-ўрин ва кумуш медалларни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси, 3-ўрин ва бронза медалларни АҚШ жамоаси эгаллади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates