Ўзбекистонлик шахматчилар Украинани ҳам мағлуб этди

    Спорт 19 сентябр 2024 558

    Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 7-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

    Мазкур турнир доирасида эркаклар терма жамоаси Украинани 3:1 ҳисобида, қизлар эса Грецияни 2,5 : 1,5 ҳисобида мағлуб этди.

    Эркаклар:

    Ўзбекистон — Украина 3:1

    Нодирбек Абдусатторов - Андрей Волокитин 1:0

    Нодирбек Якуббоев — Васил Иванчук 0,5 : 0,5

    Жавоҳир Синдаров - Руслан Пономарёв 1:0

    Шамсиддин Воҳидов — Антон Коробов 0,5 : 0,5

    Аёллар:

    Ўзбекистон — Греция 2,5 : 1,5

    Афрўза Ҳамдамова — Ставроула Солакидоу 0:1

    Умида Омонова - Анастасия Аврамидоу 1:0

    Маржона Маликова — Ектерини Павлидоу 0,5 : 0,5

    Нодира Нодиржонова - Маркантонаки Харитомени 1:0

    Эслатиб ўтамиз; Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 6 тур ўйинларида ўзбекистонлик шахматчилар Исроилни мағлуб этган эди.