Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга мавсумий ишларга яна юборилади

    Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Кореяда мавсумий меҳнат ишларида (Е-8) иштирок этиш дастурига қайта жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

    Бу ҳақда "Дунё" АА деб хабар қилмоқда.

    Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги делегацияси Корея Республикаси адлия вазири ўринбосари, Корея иммиграция хизмати комиссари Ким Жонг До билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, малакаларни ўзаро тан олиш ва касб-ҳунар таълимини ривожлантириш, ноқонуний миграцияни қисқартириш, шунингдек, одам савдоси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

    Музокаралар якунида Ўзбекистон фуқароларини Кореяда мавсумий меҳнат ишларида (Е-8) иштирок этиш дастурига қайта жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

    Ноқонуний миграцияга қарши курашиш, меҳнат мигрантлари учун шароитлар яратиш ва ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида мунтазам видеоконференсалоқа ўтказиш учун ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates