Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида французлар томонидан агрологистика комплекси қурилади

    Лойиҳа Осиё тараққиёт банки ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида “Боғдорчиликнинг қиймат занжири инфратузилмаси” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 244,75 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, лойиҳага Франциянинг “Ранжис-Самарис” компанияси жалб қилинган.

    Пойтахтимиздаги “FrankFort” меҳмонхонасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти, Осиё тараққиёт банки ҳамда Франциянинг “Ранжис-Самарис” компанияси вакиллари иштирокида лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.

    — Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, саралаш, қадоқлаш, сақлаш, маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш ҳамда улгуржи бозорни ўз ичига олган йирик агрологистика комлексларини ташкил этиш лойиҳанинг мақсади этиб белгиланган, — дейди лойиҳа раҳбари Жасур Матрасулов. — Бунинг учун умумий қиймати 197 миллион доллар, қуввати эса 1,7 миллион тонна бўлган 3 та йирик агрологистика маркази қурилади. Улар Тошкент вилоятидаги 30 гектар, Самарқанддаги 22 гектар ва Андижондаги 18 гектар ер майдонларида барпо этилади.

    Француз компанияси билан биргаликда лойиҳа доирасида ҳудудларнинг бозор коньюнктураси, транспорт қатнови, атроф-муҳитни ўрганиш, инфратузилма ва унга уланиш нуқталарига техник шартлар, кадастр ҳужжати, топосёмка, геология ва гидрогеология ишлари амалга оширилиб, бош режалар ишлаб чиқилган.

    Маълумот учун, “Ранжис-Самарис” компанияси бугунги кунда Париж атрофидаги йиллик айланмаси 9 миллиард евро бўлган дунёдаги энг йирик озиқ-овқат логистика марказига эгалик қилади ва дунё бўйлаб самарали улгуржи озиқ-овқат бозорларини қуриш ҳамда ташкил этишда илғор тажрибага эга.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates