Ўзбекистоннинг интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида позицияси яхшиланди

    Рақамлаштириш 22 июн 2021 1272

    Ўзбекистон бир йил ичида Speedtest Global Index интернет тезлиги дунё рейтингида ўз позициясини яхшилади.

    «Ookla» компанияси Speedtest.net сервиси 2021 йил май ойи натижаларига оид янги маълумотларни эълон қилди. Унда, Ўзбекистоннинг мобил интернет тезлиги яхшиланганлиги қайт этилган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.

    Таъкидлаш керакки, бир йил ичида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича 1,5 баробарга (53,2 фоизга) ўсганлиги қайд этилди, яъни 26,45 Мбит/с. дан (2020 йил май ҳолатига кўра) 40,54 Мбит/с. гача (2021 йил май ҳолатига кўра).

    Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсаткичлар қайд этилди, яъни жорий йил май ойи натижаларига кўра, Ўзбекистон яна тўртта поғонага кўтарилди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда мобил интернет тезлиги 11,26 Мбит/с. дан (2020 йил май ҳолатига кўра) 18,56 Мбит/с. гача ўсди (2021 йил май ҳолатига кўра). Бир йил ичида ушбу кўрсаткич 64,8 фоизга кўтарилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates