Ҳозирги хавфсизлик вазияти муносабати билан Исроилни мустақил равишда тарк этиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали мамлакатни тарк этишлари мумкин.
- «Менахем Бегин» / «Таба» — Исроил-Миср чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Мисрнинг Таба шаҳарлари ўртасида);
- «Шайх Хусайн» — Исроил-Иордания шимолий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Байт-Шеан ва Иорданиянинг Ирбит шаҳарлари ўртасида);
- «Ицхак Рабин» / «Вади Арава» — Исроил-Иордания жанубий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Иорданиянинг Акаба шаҳарлари ўртасида).
Барча кўрсатилган чегара пунктлари ҳозирда одатий тартибда (24 соат) фаолият кўрсатмоқда.
Миср орқали:
- «Менахем Бегин«/«Таба» назорат-ўтказиш пункти (Эйлат ш.)
- Ўзбекистон фуқаролари ушбу пунктни кесиб ўтиб, Мисрга визасиз («Синай кириш муҳри» орқали) кира оладилар. «Синай кириш муҳри» — 14 кунгача фақат Синай ярим ороли ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради (Қоҳира ва бошқа шаҳарларга сафар қилиш мумкин эмас).
- 21 ёшга тўлмаган фуқароларга ота ёки оналаридан бири ҳамроҳлик қилиши шарт.
- «Таба«дан Шарм аш-Шайхгача (270 км) автобус ёки автомобилларда ҳаракатланиш имконияти мавжуд.
- Авиақатновлар (Шарм аш-Шайх аэропортидан):
- «УзАирwайс»: Ҳафтасига 3 марта (сешанба, чоршанба, шанба, соат 12:35) Тошкентга.
- «Туркиш Аирлинес»: Ҳар куни 1 ёки 2 марта Истанбулга (Истанбул халқаро аэропортига) (Тошкентга транзит).
- «Пегасус Аирлинес»: Ҳар куни 1 ёки 2 марта Истанбулга («Сабиха Гёкчен» аэропортига) (Тошкентга транзит).
Иордания орқали:
- «Шайх Хусайн» (Байт-Шеан ш.) ёки «Ицхак Рабин«/«Вади Арава» (Эйлат ш.) назорат-ўтказиш пунктлари:
- Ушбу пункт орқали Иордания пойтаҳтигача бориб, кейин қуйидаги авиайўналишлардан фойдаланиш мумкин:
- «Уммон – Истанбул – Тошкент»
- «Уммон – Дубай – Тошкент»
Эслатма: Иорданияга кириш учун мамлакат ИИВ сайти орқали виза олиш зарур, — дейилади хабарда.








