Ота боласининг бузилган ҳуқуқларини тиклашда Омбудсмандан ёрдам сўради

    Болалар омбудсманига Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи И.К. (эркак) боласининг бузилган ҳуқуқлари тикланишида ёрдам сўраб мурожаат қилди.

    Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

    Қайд этилишича, И.К. нинг вояга етмаган ўғли Я.К. (2016 йилда туғилган) Тошкент шаҳридаги Миробод тумани МТТ тарбияланувчиси эканлиги, 2022 йилда тарбиячи ўғлига қизлар кийимини кийдириб, лаб ва юзларини бўяб, аёллар рақсини ижро эттиргани, бу билан ўғлининг шаъни ва қадр-қимматини камситгани, бундай саҳна кўринишлари ҳақида уни ота сифатида огоҳлантирмай, рухсатини олишмагани, бу воқеадан “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали унга келган фото ва видео тасвирлардан хабар топганлигини билдириб, боласининг бузилган ҳуқуқлари тикланишида ёрдам сўраган.

    Болалар омбудсмани сўрови асосида мазкур ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўрганилди.

    Ўрганиш натижаларига кўра, Я.К. қатнашган тадбирда саҳна кўринишини ташкиллаштирган тарбиячи Х.Қ. эканлиги ва болага оид бу саҳна хусусиятлари юзасидан отадан рухсат олмагани аниқланиб, тарбиячига нисбатан Меҳнат Кодексининг 157-моддаси (Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш) билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates