Қайд этилишича, ҳайдовчиларнинг Қозоғистон Республикасида йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун уларга нисбатан маъмурий чора кўрилиб, жарима белгиланганлиги тақиқ қўйилишига сабаб бўлган.
Ушбу фуқаролар Қозоғистоннинг “Каспи банк“ онлайн тизимидаги “давлат хизматлари“ жарималар қисмида тайинланган жаримани тўлагандан сўнг мазкур давлат мутасадди ташкилотлари томонидан қўйилган тақиқни олиб ташлаш бўйича чоралар кўрилади.
Ҳурматли ҳайдовчилар, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиб, ортиқча оворагарчиликлардан ўзингизни халос этинг, — дейилади хабарда.








