Ўзбекистоннинг Парламентлараро иттифоқ билан шериклиги янада кенгайтирилади

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқ (ПИ) бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашув ўтказди.

    Мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендер тенгликни таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича устувор йўналишларда амалий ва конструктив мулоқотни давом эттириш каби масалалар муҳокама этилди.

    Шунингдек, ПИ билан биргаликда ўтказиладиган тадбирлар, хусусан 2025 йил юртимизда бўлиб ўтадиган 150-юбилей Ассамблеяга тайёргарлик кўриш ва унинг доирасидаги тадбирларни ўтказишнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

    Мартин Чунгонг таъкидлаганидек, бўлажак Ассамблеянинг асосий мавзуси Ўзбекистон томонининг устувор йўналишлари ва таклифларидан келиб чиқиб белгиланади.

    — Тошкент саммити нафақат ПИ, балки бутун жаҳон парламент ҳаракати учун тарихий аҳамиятга эга бўлади. Унинг доирасида қабул қилинган қарорлар ташкилотимизнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш йўналишларини белгилайди — деди, Мартин Чунгонг.

    Мулоқот чоғида жорий йил май ойида Самарқандда ўтказиладиган Осиё хотин-қизлар форуми дастуридан махсус парламент сегменти ўрин олгани таъкидланиб, уни муваффақиятли ўтказилишида ПИнинг кўмагига умид билдирилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates