Элчихона telegram-канали маълумотига кўра, сўнгги вақтларда, Қозоғистонга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништираётган фирибларга маълум бир пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаролик паспортларини бериш ҳолатлари кузатилмоқда. Ўзбекистон элчихонаси бундай инсонларнинг гапига ишонмасликка ва фуқароларимиздан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бегоналарга бермаслик, ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномаларни олиш мақсадида фуқаронинг шахсан ўзи аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат этиши зарурлигини эслатган.
Эслатиб ўтамиз, ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномасини олиш учун фуқаро шахсан Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (ЦОН) мурожаат этиши зарур.