Душанбеда Counter Strike ва GTA компьютер ўйинлари тақиқланди

    Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг Душанбе бўйича бошқармаси компьютер ва ўйин марказлари эгаларини шаҳарда “ахлоқсиз ва зўравонлик”ни тарғиб қилувчи ўйинларни тарқатиш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирди.

    Хусусан, гап Counter Strike ва Grand Theft Auto (GTA) ҳақида кетмоқда, деб хабар беради пойтахт ИИВ ўзининг Telegram-каналида.

    Бошқарманинг аниқлик киритишича, Counter Strike ва GTA Тожикистон Маданият вазирлигининг тарихий-маданий экспертиза хулосаси асосида қора рўйхатга киритилган. Мутахассисларнинг фикрича, бу компьютер ўйинларида зўравонлик, қотиллик ва талончилик унсурлари мавжуд.

    “Ҳуқуқ-тартибот идоралари таҳлиллари ҳам шуни кўрсатмоқдаки, афсуски, айрим ёшлар ва ўсмирлар бундай ўйинларга берилиб, уларнинг салбий таъсирига тушиб қоляпти, турли жиноятларга қўл урмоқда”, дейилади Ички ишлар вазирлиги Душанбе бўйича бошқармаси баёнотида.

    Шу муносабат билан хавфсизлик кучлари компьютер клублари эгаларини ташриф буюрувчиларга ахлоқсиз видеоларни томоша қилишни ва тақиқланган ўйинларни ўйнашни тақиқлашга чақиради. Шунингдек, пойтахт аҳолиси ўз фарзандларини зўравонликни тарғиб қилувчи ўйинларда вақт ўтказмасликлари учун уларни назорат қилишлари талаб этилади.

    Душанбе милицияси тегишли қонунбузарликларни аниқлаш учун рейд ва текширувлар ўтказишга ваъда берди. Бироқ, Ички ишлар вазирлиги ходимларининг талабларига риоя қилмаган тадбиркорларни қандай жазо кутаётгани айтилмаган, деб хабар беради mediazona.ca.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates