Фарғонада водийда ягона бўлган Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси ташкил этилди

    Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Фарғона вилояти бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

    Очилиш маросимида вилоят секторлари раҳбарлари, соҳа мутахассислари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Таъкидланишича, шу йилнинг учинчи чорагида Фарғона вилоят бўлимига мураккаблик даражаси юқори бўлган 1 мингдан ортиқ экспертизадан ўтказиш учун материаллар келиб тушган. Турли соҳалар бўйича 1400 дан ортиқ саволлар кўриб чиқилган, 1 мингдан ортиқ ҳолатлар бўйича суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан экспертиза тадбирлари тайинланиб, жараёнда 4900 тадан ортиқ объектлар ўрганилган, 7780 та тадқиқотлар ўтказилган.

    Ҳақиқий ҳолатни далиллар билан аниқлаш учун бугунги кунда Фарғона вилоят ҳудудий бўлимида барча шарт-шароитлар яратилди.

    Бу ерни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида замонавий ускуна ва жиҳозлар, жумладан, ДНК экспертиза лабораториясига қарийб 600 минг доллар миқдорида жиҳозлар харид қилинди.

    Рамзий лента қирқилиб, тадбир иштирокчилари янги бинода яратилган шароитлар билан танишди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates