Ўзбекистоннинг сарҳил мева-сабзавотлари учун ташқи савдода янги бозорлар очилмоқда!

    Инвестициялар 5 июн 2020 2094

    Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси доимий равишда ташқи бозорларга чиқиш орқали Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт географиясини кенгайтиришга кўмаклашмоқда.

    Сўнгги икки йил ичида Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Япония, Миср каби мамлакатларга 78 турдаги мева ва сабзавотлар учун карантин рухсатномаси олинди.

    COVID - 19 пандемиясига қарамай, бугунги кунда инспекция томонидан:

    Таиланд ва Индонезияга – гилос;

    AҚШга – узум ва қовун;

    Мисрга – анор, олма ва олхўри;

    Ҳиндистонга – анор ва олма;

    Корея Республикасига – узум;

    Хитойга – нектарин, олхўри ва ўрик

    Мьянма ва Гана мамлакатларига 12 та маҳсулот (гилос, анор, қовун, узум, лимон, ўрик, олхўри, нектарин, хурмо, олма, ўткир қалампир, ловия) экспорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаси олинди.

    Шунингдек, қуритилган аччиқ қалампир ва лимонни Хитой Халқ Республикасига экспорт қилишга рухсат бериш тўғрисидаги протоколлар имзоланиш босқичида. Ҳиндистонга узум экспорти учун ҳам рухсат олиниши кутилмоқда.

    Бундан ташқари, қатор музокаралар натижасига кўра, инспекция томонидан Хитой учун гилос қадоқлаш корхоналари сони 11 тага, Корея Республикаси учун 6 тага оширилди.

    Россия Федерациясига сарҳил мева ва сабзавотларни экспорт қилишда ўзбекистонлик экспорт қилувчиларга янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўздавкарантин инспекцияси томонидан фитосанитария назорати соддалаштирилган холда назорат пунктлари рўйхати 22 тага кўпайтирилди.

    Ўздавкарантин инспекцияси

    Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates