Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида Қорақалпоғистондан вакил фаолият юритади

    Инвестициялар 15 феврал 2024 508

    2024 йил 9 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-66-сонли қарор имзоланди.

    Мазкур ҳужжатга мувофиқ 2024 йилда ҳудудда жами 6,5 триллион сўмлик 421 та инвестлойиҳа амалга оширилади.

    Банклар ёрдамида 86,6 нафар субъектни бизнесга жалб қилиш режалаштириляпти, шундан:

    - ўзини ўзи банд қилиш ҳисобидан – 64 минг нафар;

    - ЯТТларни рўйхатдан ўтказиш ҳисобидан – 5,8 минг нафар;

    - тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ҳисобидан – 6,5 минг нафар;

    - деҳқон хўжаликларини ҳисобга олиш йўли билан – 10,3 минг нафар.

    Шунингдек 1,6 мингта хизмат кўрсатиш объектларини яратиш орқали 2,9 мингта иш ўрни яратиш режалаштириляпти.

    Йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш учун аукцион савдоларга 19,5 га ер майдонлари чиқарилади.

    Бундан ташқари:

    - Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини амалга ошириш учун Бизнесни ривожлантириш банкининг кредит ресурсларидан 320 миллиард сўм ажратилади;

    - «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллиард сўм ажратади;

    - Банклар томонидан 60 миллиард сўм ажратилиб, ижтимоий солиқни тўловчи ўзини ўзи банд қилган шахсларга бир йилгача «Бизнесга биринчи қадам» банк пластик карталари орқали, 5 миллион сўмдан миқроқарзлар берилади, хусусан:

    - Миллий Банк -15 миллиард сўм;

    - Ўзсаноатқурилишбанк ва Микрокредитбанк - ҳар бири 9 миллиард сўмдан;

    - Асакабанк - 8 миллиард сўм;

    - «Бизнесни ривожлантириш банки», «Агробанк», «Халқ банки», «Туронбанк» ва «Алоқабанк» – ҳар бири 4 миллиард сўмдан.

    Қорақалпоғистонда инновацион технологияларга асосланган экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган корхоналарга «Нукус» эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми берилади.

    «Нукус» ЭИЗ иштирокчилари билан инвестиция мажбуриятларини бажармаган инвестиция шартномалари бекор қилинмайди. Зона иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш фақат суд томонидан амалга оширилади.

    Қуввати 200 от кучидан ортиқ бўлган, ишлаб чиқариш муддати 5 йилдан ошмаган, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун хориждан олиб келинган тракторлар ва пахта йиғим-терими комбайнлари (ТИФ ТН кодлари 8432-8437, 8701), 2026 йил 1 январь кунига қадар божхона божи ва утилизация йиғимини тўлашдан озод этилади. Тадбиркорлик субъектларига ҚҚСни «импорт» божхона режимига жойлаштирилган кундан бошлаб 270 кунгача тўлашга рухсат берилади;

    Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасининг штат тузилмасига Қорақалпоғистон Республикасининг алоҳида вакили штат бирлиги киритилади.

    1 апрелдан Истанбул – Нукус – Тошкент, Самарқанд – Нукус – Истанбул йўналишлари бўйича рейслар йўлга қўйилади.

    Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 13 февралдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates