Улардан 123 таси, яъни 255,5 гектари чиқинди сақлаш полигонлари чегарасидан ташқарига чиқиш, 1 805 таси 465,2 гектари эса ноқонуний чиқинди полигонлари сифатида қайд этилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 243 та (63,2 гектар), Хоразм вилоятида 168 та (22 гектар), Бухоро вилоятида 92 та (91б7 гектар), Навоий вилоятида 216 та (112,4 гектар), Самарқанд вилоятида 147 та (41,2 гектар), Қашқадарё вилояти 81 та (79,3 гектар), Андижон вилояти 180 та (42 гектар), Наманган вилоятида 195 та (65,2 гектар), Фарғона вилоятида 164 та (51 гектар), Тошкент вилоятида 363 та (98,6 гектар), Жиззах вилоятида 39 та (30,44 гектар) ва Сурхондарё вилоятида 40 та (20,11 гектар).
Қайд етиш лозим, бу каби ноқонуний чиқинди полигонларининг ташкил етилиши аввало атроф муҳит ва экологияга катта салбий таъсир ўтказиб, тупроқ, сув ва ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатиши билан хавфлидир. Қолаверса, зарарли ҳашаротлар кўпайиши, инфекцион касалликларнинг ортиши, инсонларда ўпка саратони ва нафас олиш нуқсонларининг ривожланишига олиб келади.