“Ўзбектелеком” АКга Япония банкларидан кредит ажратилади

    “Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банки иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (547-сон, 09.09.2020 йил) қабул қилинди.

    Унга кўра:

    - 2020-2021 йилларда “Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази” ташкил этилади;

    - “Ўзбектелеком”АКнинг халқаро пакетли коммутация марказлари кенгайтирилади;

    - “Ўзбектелеком” АК телекоммуникация транспорт ва маълумотларни узатиш тармоғи кенгайтирилади.

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун JBIC ва Япониянинг “Sumitomo Mitsui Banking Corporation” банкининг жами 162,95 млн АҚШ доллари эквивалентида япон йенасидаги кредитлар жалб қилинади.

    “Ўзбектелеком” АК JBIC ва SMBC кредитларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун масъул бўлган ижро органи ҳисобланади.

    Қарор билан, шунингдек:

    - “Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини ташкил этиш” инвестиция лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари;

    - “Ўзбектелеком” АКнинг халқаро пакетли коммутация марказларини кенгайтириш инвестиция лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий параметрлари;

    - “Ўзбектелеком” АКнинг телекоммуникация транспорт тармоғи ва маълумотлар узатиш тармоғини кенгайтириш” лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий параметрлари кабилар тасдиқланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates