Ўзбошимчалик билан амалга оширилган нотўғри муолажалар қандай асоратлар келтириб чиқаради?

    Саломатлик 30 октябр 2022 5536

    Мутахассислар фикрига кўра, кичик ёшдаги ўғил-қизларнинг йилига 3-4 марта ўткир респиратор вирусли касалликлар билан оғриши нормал ҳолат. Айниқса, куз-қиш мавсумида бундай инфекциялар кенг тарқалади.

    Аммо болаларнинг неча бор касалликка чалинишидан кўра, уларнинг тузалиш муддати қисқалиги кўпроқ муҳим. Айниқса, хасталикдан сўнг асоратлар қолмаслиги асосий натижа.

    Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Динара Дўстмуҳаммедованинг таъкидлашича, бемор болалар муолажаси давомли парваришни талаб қилади.

    Аммо ЎРВИга чалинган бемор фарзандларни уй шароитида даволашда шифокор тавсиясисиз, ўзбошимчалик билан амалга ошириладиган нотўғри муолажалар асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

    Масалан, тана ҳарорати юқори боланинг томоғини ёд ёки зелёнка билан артиш кўпчилик йўл қўядиган катта хатолардан бири. Чунки шамоллаган боланинг нафас йўли шиллиқ қавати жуда нозик, қолаверса, вирусдан яллиғланган ва шишган бўлади.

    Агар юқорида айтилган суртмалар билан ишлов берилса, шиллиқ қават жароҳатланиб, шиш катталашиб, лорингит юзага келиши ва бошқа асоратлар кузатилиши мумкин.

    Тана ҳарорати кўтарилганда паратсетамол бериш тавсия этилади. Аммо баъзи ота-оналар тиббиётдан яхши хабардор бўлмаган қўшнисини чақириб, анальгин, димедрол, новокаин қўшиб мазкур аралашмани иситма туширишда қўллашади.

    Бу мутлақо мумкин эмас. Биринчидан, анальгин қонни суюлтириб юборади. Димедрол эса болада йўтал пайдо бўлган, бронхлари торайиб қолган пайтда асоратларни янада кучайтиради.

    Бундан ташқари, аллергик йўтал, астма, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши кузатилаётган болалар бор хоналарда исириқ тутатиш янглиш хатти-ҳаракатдир. Чунки тутун бола органлари спазмини кўпайтириб, йўтални янада кучайтириши мумкин.

    Ўз навбатида, тумов белгилари кузатила бошласа, ўзбошимчалик билан болаларга антибиотиклар бериш ҳам катта хато. Негаки, бундай препаратлар вирусли хасталикларда ёрдам бермайди. Аксинча, акс таъсир кўрсатади.

    Агар болада пневмониянинг илк белгилари кузатилса, шифохонада даволаниш тавсия этилади.

    Мутахассис билан бу борада суҳбатни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати олиб борди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates