Ўзганинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланучи сифатида уланиб олган «уддабурон ўғрилар» қўлга олинди

    Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида яшовчи 20 ёшли Ю.О. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 2.525.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштрилганини маълум қилган.

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида яшовчилар 18 ёшли М.Б. ҳамда 24 ёшли Э.М.лар содир этганлиги аниқланди.

    Унга кўра, М.Б. ва Э.М.лар жабрланувчи Ю.Ога «СМС» хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва 2.525.000 сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Б. ва Э.М.ларнинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates