Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Ўтказилган тадбирда мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 40 ёшли М.А. содир этганлиги аниқланди.
Маълумотларга кўра, гумонланувчи М.А., жабрланувчи А.О.га "СМС" хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг номидан 15 млн. онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169 моддаси 3 қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 3 қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.