Ўзимизда ишлаб чиқарилган ҳаво фильтрлари синовдан муваффақиятли ўтди

    Саноат 12 апрел 2023 1145

    Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқарилган ҳаво фильтрлари азотли компрессор қурилмасида синовдан ўтказилди.

    Жорий йил февраль ойида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ишчи гуруҳи «SDK GROUP AND» МЧЖ ҚК билан тизим корхона ва бошқармалар учун импортдан ҳарид қилинаётган турли хилдаги фильтр ва мойларни ўзлаштириш бўйича келишувлар олиб борган эди.

    Ушбу келишувлар асосида «SDK GROUP AND» МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилган 3 дона ҳаво фильтри тажриба синовидан ўтказиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли азотли компрессор қурилмасига ўрнатилди. 72 соат давом этган саноат синовларида қурилмада ҳеч қандай салбий ўзгаришлар аниқланмади.

    Тажриба синов ишлари ижобий якунланиб, натижаси бўйича мутахассислар томонидан далолатнома расмийлаштирилди. Келгусида ҳаво фильтрларини сотиб олишда биринчи навбатда маҳаллий ишлаб чиқарувчи таклифларини кўриб чиқиш белгилаб олинди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates