ЎзЖОКУ талабалари "Олтин қалам" билан тақдирланди

    3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан пойтахтимизнинг “Туркистон” саройида журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” ХV миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

    Бу галги тақдирлаш маросими Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг жонкуяр жамоаси ҳамда барча талабалари томонидан жуда катта қувонч билан қарши олинди. Чунки, тақдирланганлар орасида университетимизнинг тўрт нафар талабаси ҳам бор.

    “Юртимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида ёшларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида тайёрланган туркум телемаҳсулотлари учун ЎзЖОКУ Сиртқи бўлим 3-курс талабаси, “Халқаро пресс-клуб” мухбири Сардор Собиров учинчи ўринга муносиб топилди. Бу албатта, “Халқаро пресс-клуб” жамоасининг ҳамда университетимизнинг ҳам ютуғидир. Сардор Собиров “Халқаро пресс-клуб”нинг “Масофада” лойиҳаси орқали юртдошларимизга жуда яхши танилиб улгурган.

    “Давлат тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши материал учун” номинациясида Сиртқи бўлим телерадиожурналистика йўналиши талабаси Жалолиддин Мирзаев (“БизТВ” онлайн телеканали) тақдирланди. Жалолиддин Мирзаев мамлакатимиз ёшлари орасида “MY5” телеканали “HASHTAG” лойиҳаси орқали яхши танилган.

    Энг яхши журналистик радио материал учун 1-ўринга Сиртқи бўлим Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналишининг 1-курс талабаси Наргиза Кулматова муносиб деб топилди. Наргиза ўқиш билан бир қаторда “Poytaxt-inform” радиоканали муҳаррири сифатида фаолият олиб боради.

    “Иқлим ўзгаришининг Ўзбекистон экологиясига таъсири масалалари бўйича энг яхши материал учун” номинацияси халқаро журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар факультети 3-курс талабаси Карим Зариповга, “Даракчи” газетасидаги мақолалари учун, берилди.

    2018 йили давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан университетимиз ўз фаолиятини бошлаган эди. Бугун талабаларимиз орасида кўплаб ютуқларни қўлга киритаётган, ҳам ўқиб, ҳам оммавий ахборот воситаларида ўз ижодий фаолиятини олиб бораётганлари кўп. Бу муваффақиятлар Президентимиз қарорининг нақадар тўғри қарор бўлганлигининг исботи бўлмоқда.

    Университетимиз ректори Шерзодхон Қудратхўжа бошчилигида профессор-ўқитувчилар ҳамда бутун жамоа биргаликда мамлакатимизнинг янада ривожланиб боришида ўз ҳиссасини қўшадаган малакали журналист кадрларни тайёрлашдан ҳеч ҳам чарчашмайди.

    Нуриддин Жабиев,

    Ўзбекистон журналистика ва оммавий

    коммуникациялар университети

    Сиртқи бўлим бошлиғи

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates