“Ўзкимёсаноат”: ўсиш суръатлари таъминланади

    “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ, ўтган йили қиймати 1342,8 миллиард сўмлик йигирма учта лойиҳа амалга оширилди ва ўсиш суръати 166,5 фоизни ташкил этди.

    “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2020 йилги фаолияти якунлари ва 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор вазифалар тақдимотига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

    Тадбирда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ўтган йилда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари, маҳсулот ҳажми ва маҳсулот турлари ҳақида маълумот берилди.

    Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2020 йилда қиймати 7301 миллиард сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 2019 йилга нисбатан 108,3 фоизни ташкил этди.

    Бу йил эса 9291,1 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва ўсиш суръати 121 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

    “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ, ўтган йили қиймати 1342,8 миллиард сўмлик йигирма учта лойиҳа амалга оширилди ва ўсиш суръати 166,5 фоизни ташкил этди. Бу йил эса 1467,1 миллиард сўмлик йигирма олтита лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

    Саноат кооперацияси доирасида ўтган йили жами етти турдаги 592,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

    Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархи 310,7 миллиард сўмга (4,4 фоизга) камайтирилди. Асосий эътибор энергия ресурслари сарфини камайтиришга қаратилиб, 27,2 миллиард сўм тежалди.

    Ўтган йил якуни бўйича умумий қиймати 188,9 миллион долларга тенг бўлган кимёвий маҳсулотлар экспорт қилинди. 2019 йилга нисбатан йиллик ўсиш суръати 108 фоизни ташкил этди.

    2020 йилда умумий 41 турдаги маҳсулот экспортга чиқарилиб, экспорт қилинаётган маҳсулотларни диверсификациялаш бўйича ишлар олиб борилди. Натижада жорий йилда ПВХ, гипохлорид, каустик сода, полиэтилен плеёнкаси ва автомобиль шинаси каби янги турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича умумий қиймати 17,3 миллион долларлик экспорт шартномалари имзоланди. Ўтган йилнинг 31 декабрь ҳолатига кўра 12 миллион долларлик маҳсулот экспортга чиқарилди.

    Бугунги кунда қиймати 6031 миллион долларлик 33 та истиқболли лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиши натижасида 2470 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади ва 1002 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилади ҳамда 5133 та янги иш ўрни яратилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates