Ўзлаштирилган товар белгисига бўлган эгалик ҳуқуқи бекор қилинди

    Тадбиркор ўз маҳсулотини халққа танитиш учун аввало унга чиройли ном қўяди. Шу номи билан дунёга танилиши, бренд даражасига чиқиши мумкин. Бунинг учун вақт, тинимсиз меҳнат ва тўхтовсиз изланиш керак бўлади.

    Аммо биргина ноҳалол рақобат орқали кўп йиллик тажриба ва нуфузга эга бўлган ишлаб чиқарувчи обрўсига путур етказиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Бунга мисол сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Апелляция кенгашида кўриб чиқилган ишни келтириш мумкин.

    Апелляция кенгашига Молдова Республикасининг аёллар оёқ кийимини ишлаб чиқарувчи “ФЛОАРE” очиқ акциядорлик жамияти “Runa International Trading, Inc” МЧЖ номига расмийлаштирилган “Floare” товар белгиси истеъмолчиларни чалғитиш даражасида ўхшаш эканини важ қилиб кўрсатиб, МГУ 10820-сонли гувоҳномаларни ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилди.

    Даъво юзасидан ўтказилган эшитувда Апелляция кенгаши аъзолари икки томон вакилларининг фикрларини тинглаб, ҳақиқатдан “Floare” товар белгиси Молдова Республикаси компаниясининг товар белгисига жуда ўхшаш эканига амин бўлишди.

    Эшитув давомида келтирилган далиллардан англашиладики, Молдова Республикасининг машҳур “ФЛОАРE” бренди остида 40 йилдан ортиқ вақт давомида дунёнинг кўплаб мамлакатларига аёллар оёқ кийими экспорт қилинган. Бироқ “Runa International Trading, Inc” МЧЖ томонидан 2011 йилда товар белгиси ўзлаштириши натижасида Молдова компаниясининг Ўзбекистонда фаолият юритишига тўсқинлик қилади ва тадбиркор манфаатларига жиддий путур етказади. Натижада Молдованинг “ФЛОАРE” компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ва ўз маҳсулотини сотишда муаммога дуч келади. Албатта, бундай вазиятда мамлакатдаги қонунчилик тизимининг самарали ишлаши муаммони ечишга хизмат қилди.

    Эшитув натижасига кўра Апелляция кенгаши Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддаси 9-бандига асосан даъвогар апелляция аризаси талаблари қаноатлантирилди ҳамда МГУ 10820-сонли гувоҳномани ҳақиқий эмас, деб топди. Шу тариқа ноҳалол рақобатга чек қўйилди, тадбиркор манфаати тикланди. Бу эса компаниянинг юртимизда қонуний фаолият юритишига, ишлаб чиқаришни кенгайтиришига, инвестициялар кириб келишига йўл очди.

    Улуғбек Асроров

    "Янги Ўзбекистон"

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates