Тарқалаётган хабарларга OʼzLiDeP матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Партия 2024 йил бюджетида машина харид қилишни кўзда тутмаганини ва жорий йилда бирорта ҳам автомашина харид қилмаслигини маълум қилди
Партиянинг таъкидлашича, 2024 йил учун тасдиқланган бюджетида хизмат автотранспорт воситаларини харид қилиш учун маблағ ажратилмаган.
Партия 2024 йилда бирорта ҳам автотранспорт воситаларини сотиб олмаслигини ва тарқалаётган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди.