Ҳусийлар Россия юклари ортилган иккита танкерга ҳужум қилди

    Аввалроқ Россия ва Хитой билан Ғарб давлатларига қарши ҳамкорлик қилишини билдирган яманлик ҳусийлар Қизил денгизда Россия юклари ортилган иккита танкерга ҳужум қилди.

    Бу ҳақда Қора денгиз стратегик тадқиқотлари институти мониторинг гуруҳи раҳбари ва BlackSeaNews портали бош муҳаррири Андрей Клименко ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

    Гап Россиянинг Туапсе шаҳридан 100 минг тонна нефть ташиган CHIOS LION танкери ва Тамань бандаргоҳидан жўнаб кетган BENTLEY I танкери ҳақида бормоқда.

    Кемаларга сув усти катерлари, иккита кичик қайиқ ва битта сув усти кемаси ҳужум қилди.

    CHIOS LION танкерига зарар етди, бироқ экипаж жабрланмади. BENTLEY I танкерига қилинган ҳужум оқибатлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

    АҚШ Марказий қўмондонлиги ҳусийлар BENTLEY I ва CHIOS LION танкерларига ҳужум қилганини тасдиқлади, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates