«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Рақобат қўмитасини судга бермоқчи

    «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Рақобат қўмитасининг йўловчилардан асоссиз пул ундирилгани тўғрисида эълон қилган хабари Қўмитанинг апелляция кенгашида ёки судда кўриб чиқилишини маълум қилди.

    «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, Жамият раҳбарияти Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси тонидан эълон қилинган «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ва «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖга нисбатан қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан молиявий жарима қўлланилди» номли хабари кўриб чиқилди.

    Хабарда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Фарғона филиали (бўлинмаси) томонидан темир йўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2023 йил давомида 606 380 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 660 млн сўмга яқин ортиқча ҳақ ундирилганлиги аниқлангани айтилган.

    «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг 2023 йил учун ҳисобот ҳужжатларига асосан Фарғона филиалида шу давр мобайнида шаҳарлараро ва шаҳар атрофида ҳаракатланган 220 740 нафар йўловчиларга пуллик хизматлар кўрсатилган.

    «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари»нинг 147-бандида «Шаҳарлараро йўловчи ташиш поездларидаги чиптанинг тўлиқ қиймати, ушбу поездларни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ амалдаги ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади, Ўзбекистон Республикаси ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади» деб белгиланган.

    Маълумот ўрнида: мазкур филиал шаҳарлараро йўловчи поездлар чипта нархи 8 йил мобайнида ўзгаришсиз қолган бўлиб, ҳозирги кунда «Қўқон — Марғилон — Андижон» йўналиши 12 000 сўм қилиб белгиланган. Лекин ҳар бир йўловчи учун ташиш ҳаражати 30 000 сўмни ташкил қилади, яъни ҳаражатлар юқоридаги нарх билан умуман қопланмайди.

    «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Фарғона филиали томонидан молия бошқармасида чиптанинг тариф қиймати тасдиқлатилган бўлиб, воситачилик йиғими (3 000 сўм) ташувчи томонидан мустақил белгиланган.

    Мазкур ҳолатда Фарғона филиали томонидан йўловчилардан асоссиз пул ундирилганлиги тўғрисида эълон қилинган хабар Қўмитанинг апелляция кенгашида ёки судда кўриб чиқилиши маълум қилинди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates