Бу ҳақда The National Robotarium сайтида хабар берилди.
Робот беморнинг мия сигналларини қайта ишлаш орқали у билан мулоқот қила олади. Машғулотлар давомида машина реал вақт режимида одамларнинг ҳаракатларини ва фикр-мулоҳазаларини кўрсатиши мумкин ва шу билан реабилитация жараёнини автоматлаштиради ва тезлаштиради.
Шотландиянинг Миллий Роботариум ташкилоти тадқиқотчиларининг фикрига кўра, инсульт ва оғир мия жароҳати олган одамларнинг тахминан 80 фоизи оёқ-қўлларини ишлатишда нуқсонларга эга. Қайта тиклаш учун улар муайян ҳаракатларни кўп марта такрорлашлари керак. Бироқ, беморларнинг фақат 30 фоизи дастурни муваффақиятли якунлайди.
Тадқиқот давомида тадқиқотчилар инсульт ёки мия жароҳати олган 16 нафар бемор билан ишладилар ва уларга робот кўмагида ёрдам беришди. Маълум бўлишича, нейрон интерфейс орқали машина фойдаланувчиларнинг ҳаракатларини самарали башорат қила олади ва уларга машқларни бажариш тартибини кўрсатади.