Учрашув кун тартибидан Ўзбекистон -Миср муносабатларини савдо- иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамда парламентлараро йўналишларида янада ривожлантириш ва ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масалалари ўрин олди.
Учрашувда томонлар умумий тарихий, маданий қадриятлар ҳамда урф-одатларнинг ўхшашлиги икки мамлакатнинг ўзаро алоқаларининг асосий омили бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади. Маданий-гуманитар алоқаларни илм-фан, таълим, нодир қўлёзмаларни илмий ўрганиш, тиббиёт, туризм, меҳмонхона хизматлари йўналишларида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги муҳокама этилди.
Миср томони мамлакатимизда жорий йилда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – парламент сайловида халқаро кузатувчилар сифатида қатнашишга тайёрлигини билдирди.
Мулоқот давомида икки давлат ўртасида тизимли парламент назоратини ўрнатиш борасида келишувга эришилди.
Суҳбат якунида навбатдаги парламентлараро дўстлик гуруҳи йиғилишини Тошкент ёки Қоҳирада ташкил этиш, жумладан, тадбирнинг санаси ва кун тартиби масалаларини дипломатик каналлар орқали мувофиқлаштиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.