Бу ҳақда БМТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар берди.
Халқаро ташкилот ҳисоботида қайд этилганидек, Исроил ҳарбийлари ва хавфсизлик кучлари томонидан 589 киши, исроиллик кўчманчиларнинг ҳужумлари оқибатида 11 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бундан ташқари, етти ҳолатда ўлимга сабабчи бўлган шахсларни аниқлашнинг имкони бўлмади.
Ҳужжатда қайд этилишича, худди шу даврда Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида 15 нафар исроиллик ҳалок бўлди, улардан 9 нафари Исроил мудофаа кучлари аъзоси, деб хабар беради tass.ru.