Пандемия тугашидан қатъи назар, COVID номаълум муддатга АҚШда ўлимнинг асосий сабаби бўлади

    Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, COVID яқин келажакда АҚШда ўлимнинг 10 та энг асосий сабаблари қаторида қолади.

    Президент Жо Байден ўз интервьюсида коронавирус пандемияси тугади деганидан сўнг, кўплаб одамлар АҚШда ҳар куни ўртача 500 нафарга яқин бемор COVIDдан вафот этаётганини айтиб, баҳс-мунозараларга киришди.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича эса пандемия тугадими ёки йўқми деган мунозаралар унданда каттароқ масалага соя солади. Яъни COVID қачонгача АҚШда ўлимнинг асосий сабаби бўлиб қолади?

    "Ўлим сабаблари ҳақида ўйлаганимизда, COVID, эҳтимол, бу рўйхатда абадий қолади", деди доктор Боб Вахтер, Калифорния университети кафедра мудири, Сан-Франсиско тиббиёт бўлими раҳбари.

    "Биз буни пандемия деб атаймизми ёки йўқми, у ҳали ҳам одамлар учун жиддий хавф туғдирмоқда", дея қўшимча қилди у.

    Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC)нинг маълумотларига кўра, коронавирус 2020 йилда АҚШда юрак касалликлари ва саратондан кейин ўлимнинг учинчи асосий сабаби бўлган. CDC маълумотларига кўра, ўтган йили ҳам худди шу ҳолат такрорланди. Апрель ойидан буён касалликдан ўлим даражаси нисбатан ўзгармади. Ҳафтасига ўртача 300 нафардан 500 нафаргача бемор вафот этмоқда. Агар бу тенденция давом этса, Қўшма Штатларда COVIDдан йилига 113 000 нафардан 188 000 нафаргача ўлим ҳолати кузатилиши мумкин. Ҳолат ўзгармаса, COVIDдан ўлим даражаси Aльцгеймер, сурункали пастки нафас йўллари касалликлари ва инсульт билан тенглашади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates