Ўзбекистон пара дзюдо бўйича умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади

    Спорт 30 август 2021 1060

    Хабарингиз бор, кеча Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида пара дзюдо дастури ўз ниҳоясига етди.

    Эътиборлиси, пара дзюдочиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди. Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига жами 12 нафар спортчи билан йўл олган эди.

    Афсуски, Токио шаҳрига етиб боргач, 3 нафар пара дзюдочимиз – Лобар Хуррамова, Севинч Салаева ҳамда Васила Алибоевада коронавирус инфенкцияси аниқланди ва шу сабабли улар мусобақада иштирок эта олишмади. Яна бир спортчимиз Шуҳрат Бобоев эса бронза медали учун беллашувни давом эттираётган эди, бироқ кутилмаган жароҳат туфайли у ҳам курашдан чиқди.


    Шунга қарамасдан, татамида ҳақиқий ирода намойиш эта олган Ўзбекистон пара дзюдочилари умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, Эрон ва Бразилия каби терма жамоаларни ортда қолдиришга эришди.

    Эркаклар

    -66 кг Учқун Қуронбоев – олтин

    -73 кг Феруз Сайидов – олтин

    -81 кг Довурхон Кароматов – кумуш

    -100 кг Шариф Ҳалилов – бронза

    Аёллар

    -57 кг Парвина Самандарова – кумуш

    -63 кг Нафиса Шерипбоева - бронза

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates