Пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди

    Париж шарида дунёнинг 103 мамлакатидан 1206 нафар пара атлет иштирок этган бу галги дунё биринчилиги терма жамоамиз аъзолари учун муваффақиятли кечди.

    Матонатли паралимпиячиларимиз ушбу мусобақада 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза, жами 17 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 8-ўринни эгаллади. Таққослаш учун: пара атлетларимиз 2019 йилда БААда ўтказилган жаҳон чемпионатида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 8 та медаль қўлга киритган эди.

    Яна бир эътиборли жиҳати, бу галги жаҳон чемпионатида 5 нафар спортчимиз – Дониёр Салиев, Иззат Турғунов ва Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсларида, ядро улоқтиришда Бобур Омонов, найза улоқтиришда эса Нурхон Қурбонова жаҳон рекордини янгилади. Бундан ташқари, терма жамоанинг кўплаб спортчилари ўз шахсий рекордини ҳам айнан Париждаги жаҳон чемпионатида ўрнатди.

    Энг муҳими, 19 нафар пара атлетимиз келгуси йил айнан Париж шаҳрида бўладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни ҳам қўлга киритди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates