Пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида вакилларимиз медаллари сони ортмоқда

    Франция пойтахти мезбонлик қилаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида сайёрамизнинг 103 мамлакатидан 1200 нафардан ортиқ пара атлет 196 та медаллар жамланмаси учун ўзаро баҳс олиб бормоқда.

    Жаҳон чемпионати нуфузи жиҳатдан олимпия ўйинларидан кейинги ўринда туради ва Париж мезбонлигида ўтаётган дунё биринчилиги тўрт йилликнинг нуфузли спорт форуми паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланма беради. Мазкур Жаҳон чемпионатида иштирокчи параспортчилар сафи кескин ортган, яъни 1206 нафар атлетлар совринли ўринлардан жой олишга астойдил ҳаракат қилмоқда.

    Мусобақанинг 5 кунги дастурида баҳсларга киришган жамоамиз аъзоси Дониёр Салиев узунликка сакраш дастурида 7 метр 47 см натижа билан олтин медални қўлга киритди. Эронлик Амир Хусравани ва озарбайжонлик Саид Нажавзода эса кучли учликдан жой олди.

    Дониёр 2009 йили германиялик Матиас Шройдер томонидан ўрнатилган Жаҳон рекордини янгилади.

    Шунингдек, ядро улоқтириш йўналишида Токио паралимпия ўйинлари ғолиби Бобур Омонов 14 метр 73 см натижа билан юқори пробали медални қўлга киритиш билан бирга Жаҳон чемпонати рекордини янгилашнинг уддасидан чиқди.

    Аёллар иштирокида ядро улоқтириш баҳсларида Токио паралимпия ўйинлари совриндори Нурхон Қурбонова 7 метр 38 см натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.

    Шундай қилиб 5 кунлик натижалар бўйича сайёрамизнинг 102 мамлакат вакиллари орасида Хитой терма жамоаси биринчи, бразилиялик параатлетлар иккинчи ва ҳамюртларимиз 3-поғонада бормоқда.

    Қуворанлиси, асосий таркиб вакилларимиз ушбу дунё биринчилигида шу кунга қадар Париж паралимпия ўйинларига 15 та йўлланмани нақд қилди. Жаҳон чемпионати 18 июлга қадар давом этади ва унда жами 196 та медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилади.

    Маълумот учун: Париждаги жаҳон чемпионатида вакилларимизнинг иштироки давом этмоқда. Мусобақа 18 июлга қадар давом этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates