Европада “олийжаноб спорт” дея эътироф этилаётган миллий спортимиз — кураш яна Парижда ўз жозибасини намойиш этди. Франция тимсоли саналган Эйфел минораси пойида ўзбек номи жаранглаб, минглаб сайёҳарни ўзига қаратди.
30 га яқин давлат полвонлари иштирок этган турнирда Европанинг кўзга кўринган спортчилари жам бўлди. Албатта, ўзбек полвонлари ўз маҳоратини намойиш этди.
Мутлоқ вазн тоифасида гиламга чиққан ҳар бир полвон миллати, дини ва қарашидан қатъий назар ўзбекона сўзлади. Чунончи кураш гиламига чиққан ҳар бир курашчи қоидага кўра ўзбекча сўзлар билан бошқариб борилади.
Натижалар эса қуйидагича:
Эркаклар:
- Муҳаммадкарим Хуррамов (Ўзбекистон)
- Кулум Закро (Сербия)
- Данов Бобан (Македония)
- Сзуровски Каспер (Польша)
- Мармелжук Александр (Эстония)
- Папаниколау Панагиотис (Греция)
- Гаетан Хугуес (Франция)
- Сокол Денис (Литва)
Аёллар:
- Грабовски Жасмин (Германия)
- Ликун Сандра (Польша)
- Лаурйне Маниқуе Соланcе (Франция)
- Болоҳан Викториса (Бельгия)
- Гигова Габриела (Болгария)
- Ганеа Ниcолета-Карина (Руминия)
- Лолова Ҳанна (Украина)
- Абдужабборова Дурдона (Ўзбекистон)