Парижда XVII ёзги Паралимпия ўйинлари бошланди

    Бугун Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларидаги иштирокини бошлайди.

    Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, Франция пойтахти марказидаги Елисей майдонларида ўтказилган миллий терма жамоалар парадида дунёнинг 180 дан ортиқ давлатидан ташриф буюрган 4,4 мингга яқин спортчи иштирок этди.

    Очилиш маросими Конкорд майдонида бўлиб ўтди. Дунёнинг турли давлатларидан келган спортчилар 8 сентябрга қадар 22 та спорт тури бўйича медаллар учун кураш олиб боради.

    Мусобақанинг дастлабки кунида парасузиш ва паратаэквандо йўналишида 6 нафар вакилимиз стартга чиқади.

    Пара сузиш бўйича;

    — 14:03. Кирилл Панков пара сузиш С13 | эркаклар | 100 м. баттерфляй

    — 14:03. Музаффар Турсунхўжаев пара сузиш С13 | эркаклар | 100 м. баттерфляй

    — 14:03. Ислам Асланов пара сузиш С13 | эркаклар | 100 м. баттерфляй

    — 14:11. Шохсанамхон Тошпўлатова пара сузиш С13 | аёллар | 100 м. Баттерфляй

    — 14:11. Муслима Одилова пара сузиш С13 | аёллар | 100 м. Баттерфляй

    Пара таэквондо бўйича;

    — 16:49. Зиёдахон Исоқова пара таэквондо К44 | аёллар | -47 кг

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates